Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Корея банклари Федерацияси ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ўртасида ўқув сафари дастури келишуви
18 Апр 2019
Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида, 2019 йил 18 апрель куни Ўзбекистон банклари Ассоциацияси биносида Корея банклари Федерацияси делегацияси ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ўртасида музокаралар ўтказилди.
Мазкур музокараларда Корея банклари Федерацияси раиси Tae Young Kim, КDB банк Ўзбекистон рахбарияти ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори Б.С.Хамидов иштирок этдилар.
Музокара доираси Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳатлар, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуслари билан 2017 йил 7 февралда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” қабул қилинганлигини ва унга асосан олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Қолаверса Республикамиз иқтисодиёти ва банк сохаси учун 2019 йил жуда муҳум йил деб хисоблаш лозим шу боис Президентимиз томонидан 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4067-сонли Қарори имзоланлигини айтиб ўтди.
Ўз навбатида, Корея банклари Федерацияси раиси Tae Young Kim Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳатлар, инвестицияларни жалб қилиш ишларни самарасини ва албатта фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни қўллаб-қувватлашини ва Корея банкларини кўмаклашишига таёрлигини билдирди.
Сўнг Корея банклари Федерацияси раиси Tae Young Kim, Корея банклари Федерацияси ва унинг таркибий тузилмаси ва фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берган ҳолда Корея банклари Федерацияси томонидан банк ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш механизми жорий этилганлигини ва бу борада эришилган ютуқлар тўғрисида тўҳталиб ўтди.
Музокара натижасида Корея банклари Федерацияси ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ўртасида ўқув сафари дастури келишуви имзоланди.
/ Источник: не указано / Просмотров: 155

Другие новости:

otchet ru.jpg

statistika ru.jpg



Опрос

Нравится ли Вам наш сайт?

Курс валют

USD
Доллар США
8518.68 +5.11
EUR
Евро
9652.52 +145.42
RUB
Российский рубль
131.33 +0.92
GBP
Фунт стерлингов
10847.69 +94.20
Данные от 11.06.2019
banner-plastic.png

Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech