Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Россия аҳолиси банклардаги омонатлари қайтариб олишга хозирланмоқда.
21 Июл 2020
Россия аҳолиси банклардаги омонатлари қайтариб олишга хозирланмоқда.
Россияликларнинг қарйиб 30 фоизи банкларда депозит ставкаларининг пасайиши билан ўз маблағларини банклардан қайтариб олишга тайёр. Бу ҳақда Lenta.ru ихтиёрида бўлган Росстрахбанк ва НАФИ тадқиқот маркази томонидан ўтказилган тадқиқотда айтилган.
Респондентларнинг 36 фоизи омонатлари бўйича стратегияларини ўзгаришсиз қолишини ҳохлайдилар. Сўровнома иштирокчиларининг 2 фоизи эса омонатларини қисман қайтариб олишни ва олтин, облигациялар ёки қўчмас мулк каби алтернатив вариантларга инвестийия киритишни ғохлашларини маълум қилганлар. Ушбу алтернатив вариантлар бўйича фоизлар – мос равишда 7 , 6 ва 4 фоизни ташкил этади. Иштирокчиларнинг яна 12 фоизи эса тежаш ва сармоя киритишнинг янада самарали усуллари ҳақида бош қотирмоқдалар.
21 ёшдан 35 ёшгача бўлган респондентларнинг 36 фоизи банклардан барча маблағларини қайтариб олишга тайёр бўлса, 55 ёшдан ошган фуқаролар орасида бу қўрсаткич 25 фоизни ташкил этади.
Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики,ёш авлод акциялар ва кўчмас мулкни энг жозибадор инвестиция воситаси деб билади.
Айрибошлаш курси кўтарилган ёки барқарорлашган тақдирда, россияликларнниг 68 фоизи ўз маблағларини банк депозитларида қолдиришларини билдиришган. 16 фоиз қатнашчилар эса, алмашув курси ошган тқдирда ҳам, рублдаги жамғармаларини ечиб олиб қаттиқ хориж валютасига айрибошлаб чет эл валютасидаги омонатларга йўналтиришларини маълум қилишган.
Ушбу сўровнома, аҳолиси 100 минг кишидан ошадиган шаҳарларда ва 21 ёшдан ошган, 1200 нафардан зиёд қатнашчилар орасида ўтказилган.
Июнь ойида кредит олишни истаб банкларига мурожаат қилган фуқароларнинг улуши январ ойига нисбатан 105 фоиз юқори бўлган. Жорий йилнинг март ойида бу кўрсаткич, рекорд даражада 16 фоизга кўп бўлган.
/ Источник: O'zbekiston banklari Asotsiatsiyasi axborot markazi / Просмотров: 31
otchet ru.jpg

statistika ru.jpg



Раздел не найден.

banner-plastic.png

Нажмите чтобы прослушать выделенный текст! Powered by GSpeech