Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2021 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида “Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ПЛАС-форум бўлиб ўтади. Халқаро форум банк ва чакана савдо соҳалари вакилларини бирлаштириб, улар ўртасида самарали мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади. ПЛАС-форумда банк ва чакана савдони ривожлантириш, банк хизматлари рақамли трансформациясининг энг долзарб масалалари ҳамда мамлакат иқтисодиётини янада рақамлаштиришга қаратилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилади.
Жумладан, форум дастуридан:
- рақамлаштириш - ривожланишнинг асосий омили сифатида;
- банк хизматлари бозори катта ўзгаришлар остонасида;
- Ўзбекистонда чакана савдо: минг йиллик анъаналар ва янги йўналишлар;
- нақд пуллар, банк картаси, электрон тўлов воситалари ва бошқа мавзулар ўрин олган.
Форумда халқаро ва маҳаллий экспертлар ўзларининг тажрибалари ва бизнесдаги ютуқлари билан ўртоқлашадилар.

Файл
Yuklab olish
Hajmi: 102.43 KB
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech