Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Пресс-релиз: Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг 2019 йил фаолияти, амалга оширилган ишлари ҳамда 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар мавзусида матбуот анжумани.
2020 йил 20 февраль соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон банклари Ассоциацияси раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг 2019 йил фаолияти, амалга оширилган ишларига бағишланади ҳамда 2020 йилда амалга оширилиши мўлжалланган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинади.
Тадбир давомида иштирокчилар 2019 йил давомида Ўзбекистон банклари Ассоциацияси томонидан ўз фаоллияти доирасидаги қуйидаги йўналишларда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар олишлари мумкин:
•    Банк тизимини ислоҳ этиш, замонавий банк маҳсулотлари, ҳизматлари ва технологияларини жорий этиш;
•    Халқаро банк ва молия институтлари билан ҳамкорлик;
•    Банк мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
•    Ассоциация аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини қимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
•    Банк соҳасида ахборот-коммуникацияларини ривожлантириш
•    Молиявий ва суғурта ҳизматлари инфратузулмасини ривожлантириш.
Шунингдек, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланган 2020 йил давомида банклар Ассоциацияси томонидан амалга оширилиши назарда тутилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилади.
Тадбир сўнгида иштирокчилар Ўзбекистон банклари Ассоциацияси фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларига Ассоциация рахбарияти ва маъсул ходимларидан жавоблар олишлари мумкин.

otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech