Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
FinExtra - БИР  ҚАДАМ ОЛДИНДА….
11 Jun 2020
Ўзбекистондаги энг йирик давлат банкларидан бири бўлган “Халқ банки” акциядорлик-тижорат банки раис Ф. И. Саломов раҳбарлигида мамлакатимизда биринчи бўлиб “Хатарларни бошқариш тизими”ни автоматлаштириш жараёнига киришди ва бунда молиявий хатарларни бошқариш тизимини Finastra Fusion Risk негизида трансформация қилиш учун FinExtra МЧЖ компаниясини танлади. FinExtra МЧЖ катталиги бўйича дунёда 3-чи ўринда турувчи Финтех компанияси бўлган Finastra (Буюк Британия) компаниясининг эксклюзив ҳамкоридир.

Fusion Risk қаторига шундай тизимлар кирадики, улар риск-менежмент бўйича бой халқаро тажрибани умумлаштирган бўлиб, турли хилдаги молиявий хатарларни, шу жумладан бутун банк миқёсидаги хатарларни ҳам, комплекс бошқариш вазифаларини ҳал қилади. Fusion Risk тизимидан бутун дунё бўйлаб 250 дан ортиқ мижозлар фойдаланишади. Fusion Risk тизими Societe Generale, European Bank, Erste Bank ва Альфа банк сингари бир қатор банкларда жорий этилган, у Ўзбекистон Марказий банки талабларига тўлиқ мослаштирилган.

Тизимни жорий этиш банкка хатарларни идентификация қилиш, кредит хатари, бозор таваккалчилиги, ликвидлик хатари, фоиз ставкалари ўзгариши хатари, бошқарилувчи метрик хатарлар (BaseII/III и МСФО 9) ва стресс-тест ўтказиш кабиларни бошқариш учун тўлиқ функцияли тизимни тақдим этишга имкон беради.

FinExtra компанияси лойиҳани рўёбга чиқариш давомида Finastra Fusion Risk нинг бошқарув ва тартибга солиш модулларини тезда жорий этишни таъминлаш учун жаҳонда синовдан ўтган MAPS (Misys Application and Process Solutions) услубидан фойдаланади. Халқ банки FinExtra компанияси билан Fusion Risk ни ўз асосий банк тизими ва банкнинг бошқа ички тизимларига Finastra FusionFabric Connect деб аталувчи жиҳоз орқали улаш мақсадида ҳамкорлик қилади, бу эса барча бирламчи тизимлардан маълумотларни содда ва аниқ шаклда онлайн равишда йиғишни таъминлайди.  Халқ банки Fusion Risk билан бирга ягона назорат нуқтасидан туриб бозор таваккалчилиги, кредит хатари ва ликвидлик хатарини баҳолай олади ва таҳлил қилади.

Транформация натижасида Fusion Risk нинг тўлиқ функционалини жорий этиш кутилмоқда. У қуйидаги модулларни ўз ичига олади:

  1) Банк активлари ва пассивларини бошқариш/ALM:                                                                            

Банк бизнесининг алоҳида турлари самарадорлигини аниқлашни ва уларни бошқаришни таъминлайди. ALM-модуль банкка балансдаги тафовутлар хатарини фаол бошқариш, шунингдек, активлар ва пассивларини бошқариш (ALM), савдо ва банк китобларини ўз ичига олувчи бутун баланс бўйича ликвидликни бошқариш учун функционаллик ёрдамида даромадлиликни хатарига мос равишда ҳисоблаб чиқиш имконини беради.

  2)  Маҳсулот нархини шакллантириш/ FTP

Fusion Risk FTP банкка спредлар бўйича маълумотларни фоизларда ёки пул бирлигида келгуси давр учун сценарий тахминларига мос равишда:

- мижоз томонидан (мижозга) тўланган фоизлар суммаси билан FTP ставкаси бўйича ҳисобланган фоизлар ўртасидаги фарқни англатувчи тижорат маржасини;

- ҳар бир спред бўйича ҳисобланган ва шу спред учун масъул бўлинманинг харажатлари\даромадини акс эттирувчи суммани башоратлаш имконини беради.

Тижорат маржаси даромадлиликнинг асосий кўрсаткичи бўлиб:

- фоиз маржаси ва унинг ўсишини изоҳлайди;

- рентабелликни соҳалар, маҳсулотлар, мижозлар ва бошқа ҳар қандай ўлчовлар бўйича ўлчайди.

  3) МСФО 9 / IFRS 9

Fusion Risk МСФО 9 шартномаларни стандартга мос ҳолда таснифлашни амалга ошириш учун эгилувчан конфигурациялашувчи фреймворк тақдим этади. Тизим аввалдан тўғриланган таснифлаш қоидалари билан етказиб берилади, уларни банкнинг ўзи қайтадан конфигурациялаши ҳам мумкин. Шунингдек, маҳсулот турига қараб турлича мослаштириш имконияти ҳам бор.

  4) Базель II/III

Fusion Risk Regulation Базель метрик хатарлар ҳисоб-китобини таъминлайди ва банк капиталининг етарлилигини ўлчай олади. Ушбу компонент турли юрисдикциядаги капиталнинг етарлилик даражасини ҳисоблаш қоидаларини аниқлаш, бозор, кредит, амалиёт хатарлари, ликвидлик ва концентрация хатари кабиларни ҳисоб-китоб қилишга имкон яратади. Молия муассасаларига меъёрий ҳисобот юритишнинг ўзгарувчан талабларига мослашиш ҳамда капитал харажатларини оптималлаштиришда ёрдам беради.



“Биз Халқ банки томонидан бизга кўрсатилган ишончни юксак қадрлаймиз. Банк раҳбарияти мазкур қарорнинг самарадорлиги ва хатарларни бошқариш тизимининг аҳамиятини яхши тушунади. “FinExtra” банк учун ягона экспертиза маркази бўлади. “Finastra”нинг қарорлари билан боғлиқ масалалар бўйича буюртмачи Ўзбекистондаги эксклюзив ҳамкори сифатида бизга мурожаат қилиши мумкин”,

— дейди “FinExtra” компаниясининг директори, бизнесни ривожлантириш департаменти раҳбари Наргис Дўстматова.

реклама ҳуқуқи асосида
/ Manba: FinExtra / Ko'rishlar: 94
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

Section is not found



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech