Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси белгиланди.
13 May 2020
Ўзбекистонда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси белгиланди.
"2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ:
•    “Ипотека-банк” АТИБ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва “Туронбанк” АТБдаги давлат улушларини, улар фаолиятини аввал трансформация қилган ҳолда сотилади;

•    банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлаш мақсадида “Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки” АЖ, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталларида давлат улушини сақлаб қолинади;

•    Молия вазирлиги ҳузурида вазирликнинг тасдиқланган штатлар сони доирасида Давлат улушига эга тижорат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади, унга молия вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади;

•    вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан банкларнинг, шу жумладан, кредит портфели ва банк активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқариш фаолиятига аралашиш тақиқланади;

•    Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг банклар фаолиятига давлат органларининг маъмурий аралашувига йўл қўймаслик қисми ижро этилиши устидан назоратни кучайтиради;

Фармоннинг иловаларига мувофиқ 5 йилга (2020–2025 йилларга) мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси, Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси”, Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича мақсадли қуйидаги кўрсаткичлар тасдиқланди:
    банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссасини жорий 15 фоиздан 60 фоизгача ошириш;
    банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида хусусий сектор олдидаги мажбуриятлар ҳиссасини жорий 28 фоиздан 70 фоизгача ошириш;
    2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига зарур тажриба, билим ва нуфузга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;
    умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 4 фоизгача ошириш;
/ Manba: https://uba.uz/uz/documents/2981/?back_url_admin=%2Fbitrix%2Fadmin%2Fiblock_list_admin.php%3FIBLOCK_ID%3D53%26type%3Ddocuments%26lang%3Duz%26find_section_section%3D2981 / Ko'rishlar: 449
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech