Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
23 Oct 2012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори ҳалқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устивор йўналишлари тўғрисидаги”ги  ПҚ-1438-сонли ва 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1325-сонли Қарорининг 6-бандига мувофиқ 2013 йил нобярь ойидаи Самарқанд вилоятида тижорат банклари томонидан сўмдаги банк пластик карточкалари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўлов тизимида мижозларга xизмат кўрсатиш бўйича тасдиқланган ягона тарифларга риоя этилиши ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида ўрнатилган терминаллар ва банкоматларнинг ишга яроқлилиги ҳамда тўловларни пластик карточкалар орқали ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиши бўйича ҳолатларга эътибор қаратилиб, пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини, шу жумладан “On-line” режимида ишлайдиган миллий тизимни жорий этиш борасида тижорат банклари томонидан амалга оширилган ишларнинг ҳолати ўрганиб чиқилди. Ўрганиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳамда Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош Бошқармаси билан биргаликда олиб борилди.

Самарқанд вилоятида ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан ҳамда банк хизматларининг янги турлари ва йўналишларини жорий қилиш мақсадида амалий семинар ўтказилди. Семинарда, вилоят тижорат банклари бошлиқлари, пластик карточкалар бўлими бошлиқлари ва банк мутахаcсислари иштирок этишди.
/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 30
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

Valyutalar kurslari

USD
AQSH dollari
7883.99 -25.38
EUR
EVRO
9150.95 -155.21
RUB
Rossiya rubli
124.89 -1.83
GBP
Angliya funt sterlingi
10472.30 -134.17
19.06.2018 dan ma’lumotlar


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech