Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“ANOR BANK”
9 Mar 2020
Мамлакатимизда дастлабки рақамли банк “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани қўлга киритди.
Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассислар томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капиталини шакллантирилиши билан боғлиқ ишлар амалга оширилади.
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, рақамли банк – бу, инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмасидир.
Шуни қайд этиш керакки, Рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Рақамли банкларни ташкил этилишини 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” давлат дастурини бажарилишида банк тизими томонидан амалга ошириладиган йирик лойиҳалардан бири сифатида  кўрсатиш мумкин. Бу эса, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда банк тизими домгидек энг илғорларидан бири эканлигини кўрсатади.

/ Manba: O'zbekiston banklari Asotsiatsiyasi axborot markazi / Ko'rishlar: 297
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

Section is not found



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech