Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
9 Jul 2020

“Ал Ҳуда” Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти Маркази томонидан Ўзбепкистон банклари Ассоциацияси билан ҳамкорликда республикамиз тижорат банклари учун “ИСЛОМ БАНКЧИЛИГИ ВА МОЛИЯСИНИНГ АНЪАНАВИЙ БАНК ФАОЛИЯТИДАН ФАРҚИ ҚАНДАЙ?” мавзусида бепул онлайн Вебинар ташкил этилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистонда Ислом банки ва молияси маҳсулотларига бўлган талаб охирги пайтда тобора ортиб бормоқда ҳамда кўплаб банклар “Исломий дарча”ларни йўлга қўйишга қизиқмоқда, аммо уларнинг бу соҳа бўйича билим ва кўникмалари етарли эмас.

Ушбу Вебинар тижорат банклари ходимларини ислом банкчилиги ва молияси соҳаси бўйича кўпроқ боҳабар қилиш ҳамда билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Онлайн вебинар 2020 йил 13 июль Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади. Маърузачилар вебинарни Инглиз тилида олиб борадилар. Иштирок этиш истагида бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: https://forms.gle/KJd5j7PQJ3ECf2TC8

Тижорат банклари ва молия муассасалари ходимларини шунингдек, барча қизиқувчиларни мазкур онлайн вебинарда иштирок этишга таклиф этамиз.


/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 61
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

Section is not found



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech