Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти муоммоларига бағишланган учрашувлар.
11 Oct 2019
Ўзбекистон банклари банклари Ассоциацияси қатор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ҳамда маҳаллий давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорликда жойларда тадбиркорлик субъектларини янада ривожлантириш ва мавжуд муоммоларни ўрганиш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокамасига бағишланган учрашувлар ташкил этилмоқда.
Учрашувларнинг дастлабкиси 7 октябрда Тошкент вилоятида ташкил этилди. Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида ташкил этилган учрашувга, вилоятда фаолият кўрсатаётган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида бўлган тадбиркорлар таклиф этилдилар. Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директориҲамидов Бахтиёр Султонович ҳамда Тошкент вилояти Хокимининг биринчи ўринбосари Рустамов Одилхон Бакиевич ҳамраслигида ўтган учрашувда тадбиркорлар, тижорат банклари ва тегишли давлат идораларининг маъсул ходимларидан ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича амалий тавсиялар олдилар.
Учрашувларнинг навбатдагиси 10 октябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон банклари Ассоциацияси катта мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда банклар Ассоциацияси Бош директори Ҳамидов Бахтиёр Султонович, Тошкент шаҳар Хокими Ўринбосари Шакиров Хотамбек Анварович шунингдек тижорат банклари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маъсул ходимлари иштирок этдилар.
Ушбу учрашувлар давомида, тадбиркорлар бизнес юритишда дуч келаётган муоммолар ҳақида тўхталиб ўтдилар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилдилар. Келтириб ўтилган муоммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муъсулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ўтказилган тадбирларда 2019 йил давлат инвестиция сиёсатида назарда тутилган ҳалқаро молия институтларининг кредит линиялари кредитларини ўзлаштиришдаги, банклар томонидан таклиф этилаётган банк хизматларидан фойдаланишдаги муоммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари мухокама этилди.
/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 46
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

Valyutalar kurslari

USD
AQSH dollari
9500.96 +10.19
EUR
EVRO
10498.56 +43.53
RUB
Rossiya rubli
149.01 +0.19
GBP
Angliya funt sterlingi
12255.29 +135.58
19.11.2019 dan ma’lumotlar


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech