Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
МДҲ Молия-банк Кенгаши билан учрашув бўлиб ўтди
19 Feb 2021

Ўзбекистон банклари Ассоциациясида юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турган МДҲ Молия-банк Кенгаши (МДҲ МБК) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

МДҲ МБК нинг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши Раиси Казаков Анатолий Борисович бошчилигидаги делегацияни Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори Хамидов Бахтиёр Султонович қабул қилди.

Учрашув аввалида, Б. Хамидов делегация аъзоларига юртимизда амалга оширилаётган иқтисодиёт, банк-молия соҳаларида ва аҳолининг ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўзлаб берди.

Учрашувда республика тижорат банклари ва МДҲ давлатларининг банк-молия муассасалари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Жумладан, жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган МДҲ га аъзо давлатларнинг навбатдаги Халқаро молия-банк форуми ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Делегация аъзоларининг таъкидлашича МДҲ МБК ҳозирда нафақат иқтисодий-молиявий лойиҳалар, балки, бир қатор ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни ҳам мақсад қилган. Жумладан, МДҲ мамлакатлари ҳудудида қонуний меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган лойиҳалар билан шуғилланиш мақсад қилинган.

Учрашув якунида делегация аъзолари Ўзбекистон банклари Ассоциацияси МДҲ МБК нинг энг яқин ҳамкорларидан эканини таъкидлаб, келажакда  ҳамкорлик масалаларини янада кенгайтиришдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор эканини билдирдилар.

Маълумот учун: МДҲ Молия-банк Кенгаши (МДҲ МБК)  Ҳамдўстлик давлатлари ҳудудида молиявий интеграциянинг рўлини ошириш мақсадида 2006 йилнинг декабрь ойида МДҲ Ижроия Қўмитасининг ва бир қатор етакчи молия муассасалари ташаббуси билан ташкил этилган.
/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 276
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech