Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш”  мавзусида республика илмий-амалий конференцияси
23 Oct 2012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш, унинг барқарорлигини ошириш ва юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор вазифалари” тўғрисидаги ПҚ-1438-сонли Қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Тошкент молия институти томонидан 2013 йил 15 ноябр куни “Миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

Мазкур конференцияни ўтказишдан асосий мақсад миллий иқтисодиётни модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш иқтисодиётга ички ва ташқи инвестицияларни жалб этишни янада фаоллаштириш ва мамлакат инвестицион жозибадорлигини ошириш, инвестициялар самарадорлигини баҳолаш ва инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш, иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни жалб этиш самарадорлигини ошириш, инвестиция фаолиятини молиялаштиришда қимматли қоғозлар воситаларидан фойдаланиш масалалари бўйича фикр алмашиш ҳамда илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Конференция ишида вазирликлар, банк-молия муассасалари ва турли ташкилотларнинг раҳбарлари, амалиётчи мутахассислар, иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи-изланувчилар, магистратура талабаларининг иштирок этиши кўзда тутилган.

Конференцияда Пленар йиғилиши билан бир қаторда қуйидаги секциялар ҳам ўз ишини олиб боради:

1-секция. Иқтисодиётни модернизация қилишда ички инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўналишлари.

2-секция. Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш ва мамлакат инвестицион жозибадорлигини ошириш.

3-секция. Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш ва инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш.

4-секция. Иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларни жалб этишда тижорат банклари иштирокини ошириш.

5-секция. Инвестиция фаолиятини молиялаштиришда қимматли қоғозлар воситаларидан фойдаланиш.
/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 30
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

Valyutalar kurslari

USD
AQSH dollari
7909.37 -34.70
EUR
EVRO
9306.16 +43.37
RUB
Rossiya rubli
126.72 -1.01
GBP
Angliya funt sterlingi
10606.47 +3.52
12.06.2018 dan ma’lumotlar


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech