Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Муддатли ҳарбий хизматчиларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича трейнинглар.
10 Oct 2019

Муддатли ҳарбий хизматчиларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича трейнинглар.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 424-сон “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2018 йил 16 октябрьда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ва Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг қўшма қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчилар билан ҳар йили май – декабрь ойларида тадбиркорлик фаолияти, кредит олиш, хужжатларини расмийлаштириш тартиблари бўйича семинарлар, трейнинглар, давра суҳбатлари, конференциялар ва амалий машғулотлар ўтказиб борилиши белгиланган. Муддатли ҳарбий хизмат якунида трейнингларда фаол қатнашиб, юқори натижаларга эришган аскарларга АТ “Ўзсаноатқурилишбанки” ҳамда АТ “Халқ банки”нинг имтиёзли кредитларини олиш учун махсус сертификатлар тақдим этилиши белгилаб қўйилган. 2019 йилниниг ўтган 9 ойи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 3та ҳарбий округининг 9та вилоятда жойлашган ҳарбий қисимларида ҳарбий хизматчилар билан трейнинглар, учрашувлар, семинарлар ва давра сухбатлари ўтказилди. Дастлабки учрашувлар Тошкент Ҳарбий Округига қарашли ҳарбий қисимларда ўтказилди. Тадбир давомида шунингдек, меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари ҳарбий қисимларда ҳарбий хизматчилар ва аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда давлат томонидан миллий армиямизга қаратилаётган эътиборни юқори баҳоладилар. Навбатдаги учрашувлар Шарқий ҳарбий округга қарашли Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида жойлашган ҳарбий қисимларда ўтказилди. Табирларнинг сўнгиси Жанубий-ғарбий маҳсус Округига қарашли ҳарбий қисимларда бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирларда Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг экспертлари ҳамда АТ “Ўзсаноатқурилишбанки” ва АТ “Халқ банки”нинг маъсул ходимлари иштирок этиб, муддатли ҳарбий хизматчиларга ҳарбий хизматни якунлаганларидан сўнг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар тўғрисида маълумотлар етказилди. Тадбирлар очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди. Унда ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича банк соҳаси вакилларидан тегишли жавоблар ва тавсиялар олишди. Мазкур учрашувлар давомида ҳарбийлар, давлатимиз хусусан Президент томонидан Армиямизга кўрсатилаётган эътибор, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароитлардан мамнун эканликларини таъкидлаган ҳолда ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.
/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 16
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

Valyutalar kurslari

USD
AQSH dollari
9455.24 +21.90
EUR
EVRO
10438.58 +84.55
RUB
Rossiya rubli
147.25 +1.50
GBP
Angliya funt sterlingi
11958.04 +324.85
15.10.2019 dan ma’lumotlar


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech