Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Jan 2021

Ўзбекистон банклари Ассоциациясида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

DSC_4012.JPG

Ушбу тарихий ҳужжатда ифода этилган ўзгартишлар ҳамда илгари сурилаётган ғояларни кенг оммага, айниқса давлат хизматчилари, улар орқали аҳолининг барча қатламларига етказиш жуда катта аҳамият касб этади.

photo_2021-01-19_17-13-02.jpg

Тадбирда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори ва ижро апарати ходимлари, Ассоциация инфраструктураси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар ишчи-ҳодимлари иштирок этдилар. Тадбирни банклар Ассоциацияси Бош директори Бахтиёр Хамидов кириш сўзи билан очиб берди. Жумладан, “Мазкур Мурожаатномани жамият ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи муҳим тарихий аҳамиятга эга хужжат сифатида қабул қилишимиз лозим” дея таъкибдлаб ўтди. Шуннигдек, жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси Президент Мурожаатномаси билан танишиб чиқиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирга маърузачи сифатида ташриф буюрган Тошкент давлат Транспорт Университети, Қурилиш факултети декан муовини – Қандахаров Санжар Ишратович ҳамда мазкур Университет “Иқтисод” кафедраси катта ўқитувчиси – Хорлбутаева Шахноза Абдувалиевналар президент Мурожаатномасида эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатларни очиб берувчи маърузалари билан қатнашдилар.

DSC_3999.JPG

DSC_4010.JPG

Тарғибот тадбири қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Тадбир сўнгида қатнашчилар Ассоциация раҳбарияти ва маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олдилар.

/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 124
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech