Тадбиркорлик субъектларининг банк иши соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
1. Қуйидагилар:
Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ;
Банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқига сертификат беришда рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Юридик шахслар — резидентлар томонидан чет элда ҳисоб рақамлари очишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Ваколатли банклар томонидан нақд хорижий ва (ёки) миллий валютани олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Янги бинонинг (банк филиалининг) Марказий банк талабларига мувофиқлиги ёки мўлжалланаётган бинонинг (банкнинг), асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;
Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.