Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Тезкор янгиланишлар даврида ходимларни танлаб олиш ва қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш”
18 Oct 2019
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон банклари Ассоциацияси билан ҳамкорликда Professional Knowledge Exchange лойиҳаси доирасида “Тезкор янгиланишлар даврида ходимларни танлаб олиш ва қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш” мавзусидаги экспертлар ва тижорат банклари ходимларининг учрашувини ташкил этишди.
Professional Knowledge Exchange (PKE) (Профессионал билимлар алмашинуви) – Бу лойиҳа, кичик бизнес ва тадбиркорликни молиялаштириш соҳасидаги етакчи молиячилар ва кредит ташкилотлари раҳбарлари доирасида ташкиллаштирилади. Бу учрашувларда иштирокчилар кичик бизнес ва тадбиркорликни молиялаштириш ва унга ҳизмат кўрсатиш соҳасидаги актуал масалаларни мухокама қилишлари мумкин бўлади.
PKE Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик бизнесни ривожлантириш худудий Дастурининг RSBP (Regional Small Business Programm) лойиҳаси ҳисобланади.  
Учрашувни Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги ваколатхонаси рахбари жаноб Алкис Дракинос кириш сўзи билан очиб берди.  Учрашувда жаноб Джон Янкура (CFA) Модератор ва етакчи маърузачи сифатида қатнашди. Жаноб Джон Янкура, Марказий Осиё, Шарций Европа, Кавказ ва Яқин Шарқ минтақасида молиявий ташкилотлар бошқаруви ва кичик бизнесни молиялаштириш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга эксперт сифатида маълум. У шунингдек, халқаро молия муассасалари ва институтларида маслахатчи ҳамда бир қанча молиявий институтларнинг кузатув Кенгаши аъзоси сифатида фаолият олиб боради.

/ Manba: ko'rsatilmagan / Ko'rishlar: 65
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg

So’rov

Bizning saytimiz sizga yoqdimi?

Valyutalar kurslari

USD
AQSH dollari
9500.96 +10.19
EUR
EVRO
10498.56 +43.53
RUB
Rossiya rubli
149.01 +0.19
GBP
Angliya funt sterlingi
12255.29 +135.58
19.11.2019 dan ma’lumotlar


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech