Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тижорат банклари ходимлари учун семинар тренинг
6 Dec 2019
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг RSBP (Марказий Осиёда кичик бизнес регионал дастури) билан ҳамкорликда 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистон банклари Ассоциацияси биносида тижорат банкларининг тегишли мутахассислари учун бепул семинар-тренинг ташкил этилмоқда.  Семинар-тренинг мавзуси: «Ходимларни ва вақтни самарали бошқариш»
Тренинг мақсади:
•    замонавий ходим (персонал) ҳақида тушунча бериш;
•    ишга ёллаш, мотивация бериш, ўқитиш ва таълим бериш, мақсадларни белгилаш ва бошқариш каби жараёнларни ўз ичига олган ходимларни бошқариш тушунчасининг замонавий ёндашувлари билан таништириш;
•    рахбар-ходим биргаликда ўзаро ҳамжихат ишлашининг хусусиятларини кўрсатиш.
Тренинг мақсадли аудиторияси: Тренингда иштирок этиш учун тижорат банкларининг турли бўғимларидаги рахбар ходимлар таклиф этиладилар.
/ Manba: Ўзбекистон банклари Ассоциацияси матбуот маркази / Ko'rishlar: 377
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech