Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг Халқаро банк Кенгашининг навбатдаги мажлисидаги иштирокига доир.
13 May 2020

  Кеча Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Болтиқбўйи мамлакатлари Халқаро банк Кенгаши(Международный банковский Совет - МБС)нинг навбатдаги Конференцияси бўлиб ўтди. Аввал хабар берганимиздек, бу сафарги мажлис пандемия шароити туфайли видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Унда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Болтиқбўйи мамлакатларидан Россия, Украина, Сербия, Черногория, Болгария, Арманистон, Озарбайжон, Қирғизистон каби давлатларнинг кредит ташкилотлари уюшмалари иштирок этдилар. 

Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси номидан, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси раҳбарияти ва тижорат банкларидан “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки, “Ҳамкорбанк” акциядорлик тижорат банкларининг раҳбарлари иштирок этдилар. Ведеоконференциянинг бу сафарги мавзуси: “Пандемия шароитида кредит ташкилотлари фаолиятининг асосий хусусиятлари”. Видеоконференция иштирокчилари ўз мамкалатларида пандемия шароитида кредит ташкилотлари дуч келаётган муоммолар ва молиявий қийинчиликлар ҳамда уларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот алмашдилар. Ижобий ва самарали натижага эришган давлатлар ўз тажрибалари билан бўлишдилар. Тадбирда, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори, мамлакатимизда пандемияга қарши курашиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини пандемиянинг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди. Иштирокчилар мамлакатимизда пандемияга қарши олиб борилаётган ишларга юксак баҳо бердилар ва Ўзбекистон тажрибасини алоҳида эътироф этдилар. Мулоқот сўнгида тадбир иштирокчилари, пандемиядан кейинги иқтисодий ҳолат, кутилаётган прогнозлар, унинг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

/ Manba: O'zbekiston banklari Asotsiatsiyasi axborot markazi / Ko'rishlar: 516
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech