Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ўзбекистон делигацияси «Яшил хафталик - 2020» халқаро кўргазмасида.
19 Jan 2020
Ўзбекистон делигацияси «Яшил хафталик - 2020» халқаро кўргазмасида.
Германиянинг Берлин шаҳрида ананавий «Яшил хафталик - 2020» халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. «Яшил хафталик» - озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, чорвачилик ва боғдорчилик соҳасидаги дунёдаги энг йирик кўргазма ғисобланиди. Унда иштирокчилар, қишлоқ, деҳқончилик, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва қадоқлаш соҳасидаги илғор халқаро тажрибалар билан танишиш имкониятларига эга бўладилар. Ўзбекистон банклари Ассоциацияси томонидан Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги билан ҳамкорликда республика тижорат банклари раҳбар ходимлари учун, халқаро тажрибани ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасида илғор технологияларни жорий этиш мақсадида «Яшил хафталик - 2020» халқаро кўргазмасига хорижий сафар ташкил этилди.
/ Manba: O'zbekiston banklari Assotsiatsiyasi axborot markazi / Ko'rishlar: 459
otchet uz.jpg

statistika uz.jpg


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech